Get Mystery Box with random crypto!

​​#зикр_ва_дуо «Шайтон унга яқинлаша олмайди» Абу Зарр розия | Qobiljon Qori | Rasmiy sahifa

​​#зикр_ва_дуо

«Шайтон унга яқинлаша олмайди»

Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Ким бомдод намозидан сўнг бир гап гапиришидан олдин:

لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الحَمْدُ يُحْيِي وَيُمِيتُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ

«Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду йуҳйии ва йумийту ва ҳува ъалаа кулли шай`ин қодийр», деб ўн марта айтса, у кишига ўнта яхшилик ёзилиб, ўнта ёмонлик ўчирилади ва ўнта даражага кўтарилади. Шу кунида ёмон кўрган нарсасидан сақланади. Шайтон унга яқинлаша олмайди. Ва шу куни бирорта ҳам гуноҳ қилишга йўлиқмайди. Фақат Аллоҳга ширк бундан мустасно».

Имом Термизий ривоятлари.

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан

Манба:
https://islom.uz/maqola/10015