2022-01-04 08:43:17
Сиртқи бўлимнинг талабалари учун анъанавий (offline) ўқув жараёнлари икки ҳил муддатда бошланиши кутилмоқда.
2022-йил январь ойининг 5-санасидан бошлаб:
3-курс Иқтисодиёт;
3-курс Бухгалтерия ҳисоби ва аудит;
3-курс Юриспруденция;
4-курс Жисмоний маданият;
4-курс Геодезия, картография ва кадастр;
4-курс Биология;
4-курс Экология ва атрофмуҳит муҳофазаси;
4-курс Тарих таълим йўналишлари учун режалаштирилмоқда.
2022-йил январь ойининг 6-санасидан бошлаб:
3-курс Электр энергетиткаси;
3-курс Электр техникаси, электр механикаси ва электр технологиялари,
3-курс Нефть ва нефть газни қайта ишлаш технологияси;
3-курс Технологик машиналар ва жиҳозлар;
4-курс Филология ва тилларни ўқитиш: ўзбек тили;
4-курс Филология ва тилларни ўқитиш: қорақалпоқ тили;
4-курс Журналистика таълим йўналишлари учун режалаштирилмоқда.
Талабалар 2021-2022 ўқув йили учун белгиланган контракт суммаларининг камида 50%нинг тўланганлигини тасдиқловчи квитанцияни Сиртқи бўлимга тақдим қилиши шарт.
Агарда Сизнинг иш жойингизга “Чақирув маълумотномаси” зарур бўлса, ишхонангиздан фаолият юритаётганлигингизни тасдиқловчи маълумотнома олиб, университет Сиртқи бўлимига мурожаат қилинг.
ЭСЛАТМА: Агарда 2021-2022 ўқув йилининг кузги семестрида бўлиб ўтадиган дарсларда иштирок эта олмасангиз қўйидаги чоралар кўрилиши ҳақида эслатиб ўтамиз:
Соғлиғингиз туфайли (ҳомиладор ёки ёш болали аёллар) дарсларда иштирок этиш имконингиз бўлмаса – бир йилга академик таътил бериш учун сиртқи бўлим бошлиғининг билдиргиси асосида университет ректорининг буйруғи расмийлаштирилади;
Узрли сабабларсиз дарсларда иштирок этмаса (Қўшни ёки МДҲ давлатларида фаолият юритаётган бўлса) – талабалар сафидан четлаштириш учун сиртқи бўлим бошлиғининг билдиргиси асосида университет ректорининг буйруғи расмийлаштирилади.
ИЗОҲ: Бу талабаларга масофадан туриб (online) таълим олишга рухсат берилмайди дегани.
https://t.me/qmusirtqi
17.3K viewsFarxad Berdibaev, 05:43