Get Mystery Box with random crypto!

1-курс талабалар диққатига! Университет Сиртқи бўлимининг 1-к | QMU Sirtqi bo'lim

1-курс талабалар диққатига!

Университет Сиртқи бўлимининг 1-курс талабалари учун 2021-2022 ўқув йилининг баҳорги семестрида бўлиб ўтадиган анъанавий (offline) ўқув жараёнлари 2022-йил апрель ойининг 1-санасидан бошланади.

Талабаларнинг 2021-2022 ўқув йили учун белгиланган контракт суммаларининг камида 75%нинг тўланганлигини тасдиқловчи квитанцияси ўқув жараёнларида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади.

Агарда Сизнинг иш жойингизга “Чақирув маълумотномаси” зарур бўлса, ишхонангиздан фаолият юритаётганлигингизни тасдиқловчи маълумотнома олиб, университет Сиртқи бўлимига мурожаат қилинг.

ЭСЛАТМА: Агарда 2021-2022 ўқув йилининг баҳорги семестрида бўлиб ўтадиган дарсларда иштирок эта олмасангиз қўйидаги чоралар кўрилиши ҳақида эслатиб ўтамиз:

Соғлиғингиз туфайли (ҳомиладор ёки ёш болали аёллар) дарсларда иштирок этиш имконингиз бўлмаса – бир йилга академик таътил бериш учун сиртқи бўлим бошлиғининг билдиргиси асосида университет ректорининг буйруғи расмийлаштирилади;
Узрли сабабларсиз дарсларда иштирок этмаса (Қўшни ёки МДҲ давлатларида фаолият юритаётган бўлса) – талабалар сафидан четлаштириш учун сиртқи бўлим бошлиғининг билдиргиси асосида университет ректорининг буйруғи расмийлаштирилади.

ИЗОҲ: Бу талабаларга масофадан туриб (online) таълим олишга рухсат берилмайди дегани.

https://t.me/qmusirtqi