2022-06-20 08:37:54
#Академик_лицей#Қабул_2022 Бугундан академик лицейларга қабул бошланади
Бугун, 20 июндан эътиборан
2022/2023 ўқув йили учун академик лицейларга умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларидан ҳужжатларни
litsey.edu.uz портали орқали
онлайн қабул қилиш жараёнлари бошланади.
Абитуриентлар рўйхатдан ўтиш жараёнида тизимга
шахсий маълумотларни киритиш билан бирга қуйидаги ҳужжатларни электрон шаклда (PDF, JPEG) юклашлари лозим:
жорий йилда 9-синфни битирганлик тўғрисидаги шаҳодатнома;
3,5х4,5 см ўлчамдаги 1 та рангли фотосурат;
ўқишга имтиёзли кириш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар — фан олимпиадаси, танловлар, мусобақа ғолиби эканлигини тасдиқловчи диплом, сертификат, гувоҳнома, шунингдек, чет тили ва умумтаълим фанларни билиш даражаси тўғрисидаги миллий ёки халқаро сертификат (мавжуд бўлса).
Абитуриентлар рўйхатдан ўтишда:
ўзлари танлаган учтагача академик лицейнинг биттадан мос йўналишини танлаши (бунда таълим тили бир хил бўлиши керак);
ва қайси чет тилидан кириш тест синовини топширишини ҳам белгилайди.
Шунингдек, абитуриент ўзи танлаган ҳудудда (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар маркази ёки Тошкент шаҳрида) ташкил этиладиган кириш тест синовларида иштирок этади.
*Қабул жараёнлари билан боғлиқ қўшимча маълумотларни академик лицейларда ташкил этилган “Call-center” рақамлари орқали олишингиз мумкин.
Маълумот учун, Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицей учун ҳужжатлар
litsey.dtm.uz сайти орқали қабул қилинади.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
1.5K views05:37