Get Mystery Box with random crypto!

ЭЙ! ОДАМ ФАРЗАНДИ? Эй дунё! Яхши ҳам абадий эмассан. Агар | Qamashi tumani "Qoratepa" jome masjidi kanali.🕌🕋

ЭЙ! ОДАМ ФАРЗАНДИ?

Эй дунё!
Яхши ҳам абадий эмассан. Агар сен мангу макон бўлганингда ўлими хақ одамзод яна қанчалик туғёнга кетарди. Улар ҳаётлари жуда қисқа эканликларини билиб туриб ҳам, ўлим улар билан бирга эканлигини кўриб туриб ҳам, ўлмайдигандек амал қилдилар. Мангу яшайдигандек, ўзлари учун ҳеч қандай савол жавоб йўқдек, ҳисоб куни йўқдек яшадилар.

Эй дунё!
Яхши ҳам абадий эмассан.
Эй одам! 
Яхши ҳам бошингда ўлим бор.


Бугун охиратини унутганлар зиёндалар. Яқинда уларга қаттиқ ҳисоб-китоб бордир.

Ким фоний дунё деб охиратини унутибди, ютқазибди.
Ким охират диёри учун яшабди, икки оламда азиз бўлибди.

ЭЙ РОББИМ! УЗИНГ БИЗНИ ИСЛОҲ ҚИЛГИН!

https://t.me/QjmkP0ktwvnTLzAVEedghjrlinycbrsR