Get Mystery Box with random crypto!

Қиёмат куни ҳатто пушти камаримиздан бўлган фарзандларимиз, би | Qamashi tumani "Qoratepa" jome masjidi kanali.🕌🕋

Қиёмат куни ҳатто пушти камаримиздан бўлган фарзандларимиз, бизни дунёга келишимизга сабабчи бўлган ота-онамиз, ҳаттоки бир ёстиққа бош қўйган жуфти ҳалолларимиз;« Эй ота, эй ўғлим, эй ёрим бугун қандай кун экалигини билмайсизми? Ахир ҳар ким ўзини юкини ўзи кўтарадиган кунку! Биз сизга ёрдам бераолмаймиз дейишади. Шундай қўрқинчили, ғам ташвишда жаҳаннам тамон юриб борар эканмиз (ҳатто кўпчилигимиз жаҳаннамга кирамиз) шу вақтда бир нидо қилувчи «УММАТИМ! МЕНИ УММАТИМ Ё РОББИМ МЕНИ УММАТИМ ШАФОТИМ БЎЛАДИ ДЕБ ВАДА ҚИЛГАНСАН УНИ МЕНГА БЕР ДЕБ», ота онамизданда меҳрибон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалам ўз шафоатларига оладилар, Инша Аллоҳ.

Ибн Аббос Пайғамбар алайҳиссаломнинг шундай деганларини ривоят қилади: «Пайғамбарлар учун олтиндан минбарлар қурилади, улар ана шу минбарларда ўтирадилар. Мен эса «жаннатга киритишса, мендан сўнг умматим қолиб кетади» деган хавфда минбарга ўтирмасдан, Раббим ҳузурида тик тураман ва: «Ё Раббий, умматим» дейман. Шунда улуғ ва қудратли Зот:
– Эй Муҳаммад! Умматингга нима қилишимни хоҳлайсан? – сўрайди.
– Раббим, уларнинг ҳисобини тез қил, мен шафоат этай, дейман Раббимга. Менга жаҳаннамга жўнатилган кишиларнинг ҳужжати берилади. Шунда жаҳаннам қўриқчиси Молик: «Эй Муҳаммад, дўзах Раббингнинг ғазабидан қўрқиб, умматингдан бирор кишини жаҳаннамда қолдирмади» (Табароний ривояти).

Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад !
Аллоҳумма солли аълаа Муҳаммадин ва саллим!

https://t.me/QjmkP0ktwvnTLzAVEedghjrlinycbrsR