Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир мажлисда ўтириб, унинг гапи кўпайиб кетса ва мажлисдан туришдан олдин «Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдика, ашҳаду аллаа илаҳа илла анта, астағфурика ва атубу илайка», деса, унинг ўша мажлисдаги гуноҳлари кечирилади», дедилар». («Сунан» эгалари ривоят қилишган)