Дуонинг маъноси: «Аллоҳим, Уларга Ўзингни рўбарў қиламиз ва уларнинг ёмонлигидан Ўзингдан паноҳ тилаймиз».
Абу Мусо ал-Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам бирор қавмдан қўрқсалар, «Аллоҳуммаинна нажъалука фий нуҳуриҳим ва наъузубика мин шуруриҳим», дер эдилар». (Абу Довуд ва Насаий саҳиҳ иснод билан ривоят қилишган)