Get Mystery Box with random crypto!

Эридан кўп шикоят қиладиган бир танишимни кўчада учратиб қолди | ❣ QIZIQARLI PSIXOLOGIYA❣

Эридан кўп шикоят қиладиган бир танишимни кўчада учратиб қолдим. Мени кўриши биланоқ доимгидек яна арзи-ҳолини бошлади.

Унга айтдим:

Уйингда ўтирибсан, ҳализамон болаларинг мактаб-боғчаларидан қайтишади. Овқат қилишинг керак. Аксига олиб музлатгичда гўшт ҳам, тухум ҳам қолмаган. Ҳаво совуқ. Болаларнинг эса қорни оч. Тўрт-беш соатни амаллаб ўтказдиларинг. Энди совуқ ва очлик азоб беришни бошлади. Камига электр ҳам ўчиб қолган.  Кичигинг қорни очиб, йиғини қўйиб юборди. Пластигингда эса пул тугаганига анча бўлди. Нима қилишни билмай кўчага чиқдинг. Ўзига тўқроқ қўшнингдан 50 минг сўм қарз сўраш учун. Юзингни суви етти томиб кирдинг қўшниникига. Рад жавобини оларкан, ер ёрилса-ю, кириб кетиш фикри ҳам ўтди бирров хаёлингдан.

Шу пайт кўчанинг бошида яшайдиган бошқа бир қўшнининг қораси кўринди.

Болаларинг кўплигини, совуқ кунда қийналиб қолганингни юз ифодангдан пайқадими, сен билан сўрашди-да, уйига кириб кетди. Сен ҳам минг изтироб билан, қуруқ қўл билан уйингга қайтдинг.

Орадан 10 дақиқача вақт ўтиб, эшик тақиллади. Очиб қарасанг, ҳалиги қўшни аёл. Қўлида бетига иккита нон ёпилган бир лаган палов ва пластик карточка. "Ассалому алайкум қўшни, мени сизникига эрим жўнатдилар, совуқнинг кунида болалар билан қийналиб қолган кўринасиз, мана буни олинг, камингизга ишлатарсиз" деди-да, олмайман дейишингга ҳам қарамай, беш юз минг сўм солинган пластикни ташлаб чиқиб кетди.

Орадан ҳеч қанча ўтмай, улар бошқа жойга кўчиб кетишди. Бир йилдан кейин у аёл ва унинг эрини, уларнинг сенга қилган яхшилигини эсингдан чиқарасанми?

- Йўқ- деди, танишим.

- Ўн йилдан кейинчи?

- Йўқ, уларнинг қилган яхшилигини умримнинг охиригача унутмайман!

- Қўшнингни бир лаган ошини унутмайсан, лекин эрингнинг сени ва болаларингни тўйдиришини сендан олган қарзини қайтаргани каби қабул қиласан.
Хато-камчиликлари бўлса ҳам, таъминотларингни қилиши уни севишингга, ҳурматини жойига қўйишингга етарли эмасми? Нега улар кўзингга кўринмайди?

У жим бўлиб қолди...

Ҳа, биз бошқалар яхшилик қилса, улардан миннатдор бўламиз, лекин эримизнинг бизга қилганларини у буни қилишга мажбур деб биламиз. Қилади-да, вазифаси-да деймиз. Қадрига етмаймиз...

Неъматнинг қадрига етишимиз, аҳамиятини ҳис қилишимиз учун ундан мосуво бўлишимиз шартми?

Сиз нима деб ўйлайсиз?

https://t.me/joinchat/AAAAAEyfhMs4rg0lSNm85g