Get Mystery Box with random crypto!

КEЧИРИМ Кўпчилик инсонлар ўзини қайсидир қилган ҳаракати учу | ❣ QIZIQARLI PSIXOLOGIYA❣

КEЧИРИМ

Кўпчилик инсонлар ўзини қайсидир қилган ҳаракати учун кечира олмайди. Ҳаттоки ўзини жазолаб яшайди.

Бу кимдадир ота-она, яқинлари билан, кимдадир ўзининг шахсий ҳаётидаги тажрибалари билан боғлиқ.

Ҳар қандай вазият бўлмасин ўзингизни КEЧИРИНГ!

Шунда сиз яратган олдида ўз айбингизни тан олиб, ўзингизни ожиз банда эканлигингизни ва хато қилишингиз табиий эканлигини тушунасиз.

Умр давомида ҳаммадан нафратланиб, ҳар бир вазиятда айбдор қидириб яшаймиз.
Лекин аслида бу вазиятларни қандайдир маънода ўзимиз, ўз ҳаёлларимиз, фикрларимиз орқали яратамиз.

Қийинчилик келганда бу синов, тажриба демасдан ўзимизни ва бошқаларни ёмонлашда давом этамиз.

Умр жуда қисқа!!!

КEЧИРИНГ

Кечиришни ўзингиздан бошланг. Ўзини кечира олмаган инсон ўзини ҳам, бошқаларни ҳам бахтли қилолмайди.

https://t.me/joinchat/AAAAAEyfhMs4rg0lSNm85g