Get Mystery Box with random crypto!

Шукроналик тўлқини. Маълум-ки хар инсон ўзидан малум бир тўлқ | ❣ QIZIQARLI PSIXOLOGIYA❣

Шукроналик тўлқини.

Маълум-ки хар инсон ўзидан малум бир тўлқин чиқариб туради.

Тўлқинлар икки хилда бўлади. Паст даражали ва юқори даражали тўлқинлар.

Қўрқув, айбдорлик,ёлғон, хафагарчилик, ғазаб,кибр,ўзини паст санаш,хаётидан кўп нолиш.

Булар паст даражали тўлқинлар хисобланади.

Паст даражали тўлқинда бўлган инсонлар коинотнинг тортишиш қонунига мувофиқ ўзини хаётига паст тўлқинли воқеа ходисаларни тортиб олишади.

Қўрққан инсонни хаётида қўрқитадиган воқеалар кўпаяди.

Айбдорлик хиссида юрганларга уларни айдор қиладиган воқеалар, инсонлар куп учрайди.

Хафа бўлиб юришни одат қилганларни хафа қиладиган инсонлар учрайди.

Хар нарсага ғазаб қиладиганларга ғазабини чиқарадиган воқеалар кўпаяди.

Ўзини паст санайдиганларни хаётида тахқирлаб устидан куладиганлар кўпаяди.

Ундан ташқари паст тўлқинли воқеа ходисалар, касалликлар, иши юришмаслик,омадсизликлар,уруш жанжалли воқеалар хаётида куп учрайверади.

https://t.me/joinchat/AAAAAEyfhMs4rg0lSNm85g