Дастурда иштирок этадиган тадбиркорларга солиқлардан алоҳида имтиёзлар берилади. Жумладан: - камида 20 фоиз камбағал оила аъзосини бир йил давомида иш билан таъминласа, мол-мулк ва ер солиқларидан озод қилинади; - камбағал оила аъзоси даромад солиғидан озод қилинади; - 5 миллион сўмгача иш ҳақи тўлаётган тадбиркорларга ижтимоий солиқ ставкаси 2 бараварга камайтирилади. Шунингдек, дастурда қатнашадиган тадбиркорлар солиқ ва божхона маъмурчилигида енгилликлар олади. Хусусан: - улар фаолиятида солиқ текширувлари ўтказилмайди; - уларга қўшилган қиймат солиғи, шунингдек, ортиқча тўланган солиқлар текширувсиз қайтариб берилади; - қўшилган қиймат солиғи бўйича гувоҳнома муддатидан илгари бекор қилинмайди; - барча солиқлардан қарздорликни бир йилгача кечиктириб тўлаш имкони берилади; - божхона тўловларини суғурта кафолатисиз олти ойга бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади. Facebook|Instagram|Twitter 2.2K views11:46