Get Mystery Box with random crypto!

Исботланган тиббиёт нима? Бугунги кунда ҳар бир касалликн | YANGI QIZILTEPA

Исботланган тиббиёт нима?



Бугунги кунда ҳар бир касалликни даволаш учун юзлаб усуллар ва минглаб дорилар бор, лекин уларнинг ҳаммаси ҳам самаралими?

Тиббиётда шундай муаммолар туғилгандан кейин "исботланган тиббиёт" тушунчаси пайдо бўлди ва ҳар бир дори, даволаш усули ёки ташхислаш амалиётларини маълум бир касалликда қўлланилиши учун махсус илмий текширувлардан ўтиши керак.

Илмий текширувларда уларнинг самарадорлиги исботлангандан кейингина тавсияномаларга киритилади ва шифокорлар қўллаши учун тавсия этилади.

Агар тавсияномалар билан ишланмаса нима бўлади?

Ҳамма касалликларни даволашда ўзи хоҳлаганча самарали ёки самарасиз ва ҳаттоки зарарли усуллардан ҳам фойдаланиши мумкин.

Шунинг учун ҳар бир шифокор тавсияномаларни яхши билиши ва уларга амал қилиши шарт.