ҲОКИМ ҚУРИЛИШ-ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ БАЖАРИЛГАН МАКТАБЛАРНИ ЎРГАНИШНИ БОШЛАДИ Туман ҳокими У. Файзиев жорий ёз мавсумида қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилган мактабларнинг ўқув йилига тайёргарлигини ўрганишни бошлади. Бугунги мактаб 13-умумий ўрта таълим мактаби бўлди. Ушбу мактабда жами 5,3 миллиард сўмли ишлар амалга оширилиб, мавжуд бино тўлиқлигича капитал таъмирланиб, қўшимча ўқув блоги ҳам қурилди. 6.1K views11:33