Get Mystery Box with random crypto!

Туман прокурори, 2-сектор раҳбари Э. Нарзуллаев ва Халқ қабулх | YANGI QIZILTEPA

Туман прокурори, 2-сектор раҳбари Э. Нарзуллаев ва Халқ қабулхонаси мудири Х. Халилов Башир маҳалласида сайёр қабул ўтказишди.

Қабулда фуқаролардан ичимлик суви ва электр таъминотини яхшилаш, ички йўлларни таъмирлаш, контракт тўловига кўмаклашиш ва тиббиёт масалаларида 15 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди.

Контракт тўловини тўлаб беришга кўмаклашиш тўғрисидаги 2 та мурожаат жойида ижобий ҳал қилинди.

Қолган мурожаатларни ҳал қилиш тўғрисида масъулларга кўрсатмалар берилди ва ижроси назоратга олинди.