Get Mystery Box with random crypto!

СОҒЛОМ ҲАЁТ УЧУН 5000 ҚАДАМ Тонгги жисмоний тарбия, юриш мия | YANGI QIZILTEPA

СОҒЛОМ ҲАЁТ УЧУН 5000 ҚАДАМ

Тонгги жисмоний тарбия, юриш мия фаолиятини рағбатлантиришда, саломатликни мустаҳкамлашда муҳим ўрни бор, у энергия манбаи ва энг муҳими, яхши кайфият бахш этади.

Бугун тонгда туман ҳокими У. Файзиев бошчилигида ҳокимлик ходимлари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда пиёда юришни канда қилмайдиган бир гуруҳ фаоллар "Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам" шиори остида туман ҳокимлиги биносидан БЎСМгача пиёда юриб борилди. БЎСМда эса барча иштирокчилар тонгги бадантарбия машқларини бажаришди. Бу каби пиёда юришлар доимий равишда амалга оширилиши белгилаб олинди.

Азиз тумандошлар!
Сиз ҳам тонгда бирозгина бўлса ҳам вақтингизни жисмоний тарбияга ёки тонгги юришларга ажратинг ва кун бўйи ўзингизни тетик ҳис қилинг.