Get Mystery Box with random crypto!

УЗИЛИШКЕНТ ЁШЛАРИ ҚУВОНГАН КУН Ўзбекистон ёшлар ишлари агентл | YANGI QIZILTEPA

УЗИЛИШКЕНТ ЁШЛАРИ ҚУВОНГАН КУН

Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги директори А. Саъдуллаев Узилишкент маҳалласида бўлди.

Ташриф жараёнида маҳалладаги Қуйи кўча ва Хушонгор кўчалари пиёда юрган ҳолда ўрганилиб, турли тоифадаги муаммоси бор ёшлар билан учрашилди.

Ташриф давомида А. Саъдуллаев маҳалладаги 29-умумий ўрта таълим мактабида ҳам бўлиб, ўқувчилар, шу мактабда ўқиган талабалар билан учрашди. Учрашув давомида мактаб кутубхонасига китоблар тўплами, шахмат хонаси учун барча жиҳозлар, волейболчилар учун спорт анжомлари совға қилинадиган бўлди. Шунингдек, спортнинг ушбу 2 тури бўйича Узилишкент маҳалласи намунали маҳалла қилиниши, маҳаллада барча шахматчилар иштирокида "Шахмат лигаси" ўтказиш белгилаб олиниб, ғолибларга пул мукофотлари ажратилиши режалаштирилди.