2022-12-06 18:35:45
АЁЛЛАР ДАРДИ ЭРКАКЛАР ТИЛИДАН…Ҳар йили 25 ноябрдан то 10 декабрь санасигача дунёнинг 200 га яқин мамлакатларида «
Зўравонликка қарши 16 кун» акцияси ўтказилади. Юртимизда ҳам ушбу акция доирасида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва уларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш борасида кенг кўламли тарғибот ишлари олиб борилади.
«
Зўравонликсиз 16 кун» акцияси Халқаро кампания бўлиб,
25 ноябрь — Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка қарши курашиш кундан
10 декбарь — Халқаро инсон ҳуқуқлари кунигача давом этади.
Юртимизда аёлларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, 2019 йилда қабул қилинган «
Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни, 2021 йилда қабул қилинган «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори ҳамда «
Хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамасининг қарори ушбу йўналишдаги тадбирларда муҳим ҳуқуқий асос бўлиб келаяпти.
Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларни реабилитация қилиш, уларга ҳар томонлама кўмак кўрсатиш, касб-ҳунар ўргатиш, меҳнатга жалб қилиш мақсадида барча ҳудудларда Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказлари фаолияти йўлга қўйилган. Ички ишлар органлари аёллар масалалари бўйича инспекторлари лавозими жорий этилгани эса муаммоли вазиятлардаги аёллар билан янада яқиндан ишлашга йўл очди.
Ушбу иж
тимоий ролик Миллий м
асс-медиани қўллаб қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан тайёрланган.
#zoravonlikkaqarshikurash #зўравонликдасукутсақламанг #зўравонликкақаршимиз #институционализацияборбыснасилием
#зўравонликкақаршикураш
7.3K viewsedited 15:35