Get Mystery Box with random crypto!

Атрофдагиларнинг 'Биз учун қилишинг керак!'- деган фикри билан | "ҚИЗИЛ ПОМАДА" онлайн курслар платформаси

Атрофдагиларнинг "Биз учун қилишинг керак!"- деган фикри билан эмас, "Ўзим учун қилишим керак" -деб яшайди бундай аёл.

Ваъда бермайди. Бундай аёл бир ишни қилишга киришса, бажармай қўймайди. Атрофдагиларнинг "Ваъдангни бажармайсан!"-деган манипульяциясига учрамайди.

Илтимосларни рад қилмайди.
Лекин бажарган иши эвазига ўз ҳақини сўрашдан ҳам иккиланмайди. Чунки, ўз ҳуқуқини яхши билади ва уларни поймол қилмайди.

Бугун билан яшайди. Ўтмишдаги барча кўнгилсиз воқеалар учун ўзини кечиради ва уларни ортга ташлайди. Шу сабабли ҳам бундай аёлни ҳеч ким "Биласанми, нима қилгансан ўшанда?"-деб манипульяция қила олмайди.

Боғланиб қолмайди. Ишга, бирор одамга ёки буюмга қаттиқ ружу қўймайди. Ҳамма нарсада меъёрни билади.

Ўз олдингизга мақсад қўйишдан қўрқмайди. "Сен эплай олмайсан, орзу ҳам қилма!"- деган инсонларга қулоқ солмайди

Шахсий чегараларини билади. "Мени безовта қилманг" ибораси билан ҳақиқий мўъжизалар яратади.

Сизчи? Булардан қайси бири сизда етишмайди?