Get Mystery Box with random crypto!

Ҳаётда ҳар доим ҳам ҳаммаси мутлақ яхши ёки мутлақ ёмон бўлаве | "ҚИЗИЛ ПОМАДА" онлайн курслар платформаси

Ҳаётда ҳар доим ҳам ҳаммаси мутлақ яхши ёки мутлақ ёмон бўлавермайди…

Хурсанд бўлишнинг ҳам, хафагарчиликнинг ҳам ўз вақти бор. Буларнинг иккиси-да муҳим. 

Қувонч қалбимизга илиқлик бахш этиб, ҳаётимизни турли ранглар билан бойитади, диққатни бир лаҳза ёки нарсага қаратади. 

Қайғу эса аксинча, нигоҳимиз, эътиборимиз чегараларини кенгайтириб, одатдагидан кўра кўпроқ ўйлаш ва тушунишга ўргатади. 

Фақат қийинчилик ва оғриқларни бошдан кечириш орқалигина уларни қандай енгиш кераклигини англаймиз.

Бу бизга куч берадими? Албатта, биз ҳар қандай муаммони кеса оладиган ўткир қиличдек тобланамиз.
Бу бизга ақл берадими? Ҳа! Вазиятни баҳолаш ва тўғри қарор қилишни ўрганамиз.

Муҳими, бугунни яшаш, уни миннатдорлик билан қабул қилиш ва кучли шахсга айланиш.

Сизчи, қизлар? Қийинчилик келса, уни қандай кутиб оласиз?
”Нега яна мен?!”- дейсизми ёки тўғри қабул қиласизми?