Get Mystery Box with random crypto!

Ҳуснбузарнинг 6 сабаби: Гормонал ўзгаришлар Аёлларнинг тахми | "ҚИЗИЛ ПОМАДА" онлайн курслар платформаси



Ҳуснбузарнинг 6 сабаби:

Гормонал ўзгаришлар
Аёлларнинг тахминан 70% гормонал ўзгаришлар сабаб ҳуснбузарлардан азият чекади. Гинеколог, эндокринолог ва дерматолог билан биргаликда муаммони ҳал қилишингиз мумкин.

Ошқозон-ичак тракти касалликлари
Ҳуснбузарли инсонларнинг 50% гастрит ёки дисбактериоз, 30% ичак касалликларидан азият чекади. Овқат ҳазм қилиш системасини детокс қилмас экансиз, ҳуснбузарлардан қутула олмайсиз.

Нотўғри овқатланиш
Баланссиз овқатланиш теридаги ёғ таркибини ўзгартиради — у янада ёпишқоқ ва зичроқ бўлади. Натижада терида кўп миқдорда ёпиқ комедонлар ҳосил бўлади, улар кейинчалик ҳуснбузарлик ва қора нуқталарга айланади. Шакар, фаст-фуд, газланган ичимлик истеъмол қилмасликка ҳаракат қилинг. Буларнинг ўрнига кўпроқ сабзавот, балиқ, ёнғоқлар ва кўкатларни енг.

Нотўғри парвариш қилиш
Кўпинча, ҳуснбузар пайдо бўлишига мойил бўлган қизлар терини тозалашда алламбало тоник, молочко, балтушкалар ишлатишади. Бу терининг табиий ҳимоя хусусиятларини бузади ва ҳуснбузарнинг баттар кўпайишига олиб келади.

Ҳуснбузарни сиқиш
Яллиғланиш ўчоғини мустақил равишда очиш орқали, ҳатто энг стерил шароитларда ҳам, терининг юзасида инфекция тарқатасиз. Яхшиси, тажрибали дерматолог маслаҳатини олинг. Ҳа, айтганча, “ОНГДИ ДЕТОКС”да юқоридаги экспертларнинг энг зўрлари дарс беради.

Об-ҳаво
Ҳуснбузар юқори намлик, кучли қуёш нури ва иссиқ иқлим билан кучайиши мумкин. Қуёш нурларининг терига ортиқча тушиши тери иммунитетини пасайтиради, ёғ секрециясини оширади, бу эса ҳуснбузар муаммосини янада кучайтириши мумкин.