Get Mystery Box with random crypto!

Биз бўсалар ва қучоқлашларни севги изҳорининг энг муҳим тури д | "ҚИЗИЛ ПОМАДА" онлайн курслар платформаси

Биз бўсалар ва қучоқлашларни севги изҳорининг энг муҳим тури деб ўйлаймиз.
Йўқ, аксинча, бу энг оддийси…

Севги изҳор қилишнинг энг муҳим кўриниши бу: инсонни қандай бўлса шундайлигича қабул қилиш.
Сизни бахтли қиладиган, келажакда у билан муваффақиятли ва ўзига ишонган инсон бўла оладиган одамни топишни хоҳлайсизми?
Унга чарчаганингиз, муаммоларингиз ва иккиланишларингиз ҳақида бемалол айта оладиган…
Сиз учун ўзидан ва ғуруридан кеча оладиган,
Сизни биринчи ўринга қўядиган,
Ҳар қандай ҳолингизда ҳам сиз билан фахрланадиган ва сиз учун чин кўнгилдан хурсанд бўладиган,
Ҳеч иккиланмай сизга қалбини бера оладиган,
Хавога бўлгани каби сизга ҳам муҳтож бўлган,
У билан ўзингизни эркин сеза оладиган, илиқ муносабатли, самимий инсон билан умр ўтказиш ҳаммага насиб этсин

Мана шу ҳислар билан сизга қараган инсонни учратсангиз, билингки, у сизга шу орқали севгининг энг чиройли изҳорини қилаяпти…