Get Mystery Box with random crypto!

Бир бой одам улкан кўприк қурибди ва ундан ўтиш нархини 1 танг | "ҚИЗИЛ ПОМАДА" онлайн курслар платформаси



Бир бой одам улкан кўприк қурибди ва ундан ўтиш нархини 1 танга қилиб баҳолабди. Ҳамма унинг бу ишини қоралаб, "Зиқна, хасис бой" деб сўкибди.

Дунёдан кетиш олди бой ўз ўғлини ёнига чақириб, шундай васият қилибди:
- “Ўғлим, одамлар мени бутун умр ёмон ном билан аташди. Сен шундай қилгинки, мен ўтгандан кейин ҳамма мени яхши ном билан эсласин…”

Ўғил отасидан кейин кўприкдан ўтиб қўйиш нархини 3 танга қилиб қилиб қўйибди. Шунда одамлар "Зиқна! Бу отасига ўхшамади. Отаси инсофли эди"-деб хотирлашибди.

Ҳаётда ҳам аслида шундай: бизга берилган имкониятлар қадрини улардан айрилгандан сўнг англаб етамиз.

Сизда ҳам шундай бўлганми ҳеч?