Get Mystery Box with random crypto!

Ҳаёт баланси… Инсонларга нисбатан ғазаб ва мулойимлик ўртаси | "ҚИЗИЛ ПОМАДА" онлайн курслар платформаси

Ҳаёт баланси…

Инсонларга нисбатан ғазаб ва мулойимлик ўртасида балансни ушланг!
Гоҳ оммага аралашиб, гоҳида ёлғиз қолиб, ҳислар билан узлатга чекиниб яшанг!
Биродарларингиз билан жиддийлик ва ҳазил орасида баланс бўлсин!
Шогирдларингиз билан виқор ва дўстлик орасида балансни сақланг!
Фарзандларингиз билан қаттиққўллик ва меҳрибонлик орасида баланс бўлсин!
Тўқлик ва очлик орасида маълум баланс бўлсин!
Жисмингиз билан чарчатиш ва дам олдириш орасида балансни ушланг!
Нафс ва эҳсон орасида балансга аҳамиятли бўлинг!
Роббингизга бўйсуниш ва муҳаббат орасида мувозанат бўлсин!

Шунда сиз ҳам руҳан, ҳам жимонан бахтли яшайсиз!


Унутманг, ҳислар ҳам, вазиятлар ҳам кардиограмма каби баланд-паст, негатив-позитив бўлади…

Ҳар нарсада олтин ўрталик ва муроса йўлини тутиш орқали чиройли ҳаётга эришинг!

@qizilpomada