Get Mystery Box with random crypto!

Ички болакайни қабул қилиш - бу шундай жараёнки, болалик ҳисла | "ҚИЗИЛ ПОМАДА" онлайн курслар платформаси

Ички болакайни қабул қилиш - бу шундай жараёнки, болалик ҳисларимизни тушунишни, ичимиздаги инжиқликлар-у истакларимизни англашни ва улар билан гармонияда бўлишни билдиради.

Ҳар биримизнинг ичимизда кичкина болакай яшайди. Ва ҳар сафар қишда музқаймоқ егингиз келганда, чана учиб, болаларча жинниликлар қилиш истаги уйғонганда мана шу болакайни ҳис қиласиз. Баъзида ичингиздаги болакай психотравмаларингизни қўзғаб, нафрат ва хафагарчиликни ҳам эслатиб туради. Уни қанчалик "игнор" қилишга уринманг, ички болакайингиз "Мен ҳам борман, мени ҳам бир тингла!"- дейишдан тўхтамайди.

Ички болакайимизни қабул қилгандан сўнггина биз бугунги ҳолатимизда завқ билан билан яшай оламиз, шундагина қувончли кунларимиз бизга татийди, шундагина ўзи билан "келишиб" олган бахтли инсон бўламиз. Ҳайтнинг барча қувончлари биз учун эканлигини ҳис қиламиз ўшанда.

Сиз ҳам ички болакайингизни ҳис қиласизми?
У қачон ва қандай ўзининг борлигини билдиради?