Get Mystery Box with random crypto!

Бир болакайнинг туғилганиданоқ чап оёғи ўнгидан 6 см калта эди | "ҚИЗИЛ ПОМАДА" онлайн курслар платформаси

Бир болакайнинг туғилганиданоқ чап оёғи ўнгидан 6 см калта эди. Шунда шифокорлар унинг юриши ҳам даргумонлигини айтишди. У эса улғайиб, футбол бўйича жаҳон чемпиони бўлди. 2 марта!

 
Иккинчи болага кичкиналигида юрак етишмовчилиги ташхисини қўйишди ва жисмоний тарбия дарсларидан доимий озод қилишди. У катта бўлиб, хоккей бўйича жаҳон чемпиони бўлди. 8 марта!

 
Учинчи болакай 11 ёшида бўй ўсишига жавобгар гормони етишмагани туфайли бўй ва вазн борасида тенгдошларидан анча ортда қолди. У эса кейинчалик энг яхши футболчиларга аталган "Олтин тўпи"ни олди. 6 марта!

 
Тўртинчи йигитчага 21 ёшида атиги икки йиллик умри қолганлигини айтишди. У эса 76 ёшгача яшади. У ёзган китоб 10 миллионлаб нусхада нашр этилди.

Булар ўша машхур:
Гарринча…
Харламов…
Месси…
Хокинг…