Биз инсонлар, қийин вазиятларга дуч келсак, аввало, руҳан азоблана бошлаймиз. Ўша салбий вазият ва унга олиб келган сабабларни, кутилаётган асоратларини ўйлаб сиқиламиз.
Айни мана шу ҳолатда онгимизни парваришлаш, унга ғамхўрлик қилиш ҳақида эса деярли ҳеч биримиз ўйлаб кўрмаймиз.
Келинг, кичик қўлланма билан танишиб чиқамиз ва қадрли онгимизни фақат ижобий нарсалар билан банд қилишга киришамиз.