Get Mystery Box with random crypto!

Хитойнинг собиқ адлия вазири, ўз вақтида мамлакатнинг нуфузли | Qizil KUN

Хитойнинг собиқ адлия вазири, ўз вақтида мамлакатнинг нуфузли сиёсатчиларидан бири бўлган Фу Чжэнхуа ўлим жазосига ҳукм қилинди.

Суд ҳукмида айтилишича, у хизмат мавқеидан фойдаланиб 16,5 млн доллар атрофида пора олган, бундан ташқари, бир қатор жиноятларни содир этган укасини жазодан сақлаб қолиш учун далилларни йўқ қилган.

Суд ҳукмига кўра, маҳкумга икки йил муддат берилади, агар бу муддат давомида ўзини яхши тутса, ўлим жазоси умрбод қамоқ жазоси билан алмаштирилади. Бунда қамоқ муддати қисқартирилмайди, афв этилмайди.

@Qizilkun - Eng tezkor xabarlarni biz bilan kuzatib boring!