Get Mystery Box with random crypto!

Туркманистон бензин нархи энг арзон бўлган етти мамлакатнинг қ | Qizil KUN

Туркманистон бензин нархи энг арзон бўлган етти мамлакатнинг қаторидан жой олди

29 август ҳолатига кўра, Туркманистон 95 октанли бензин бўйича рейтингда еттинчи ўринни эгаллаб турибди.

“Туркменпортал” маълумотларига кўра, мамлакатда ушбу маркадаги бир литр бензин 0,428 АҚШ долларини ташкил қилади.

Жаҳонда бир литр бензиннинг ўртача нархи 1.36 доллар. Венесуэлада  дунёдаги энг арзон бензин мавжуд – 2,2 цент. Ливия (3 цент) ва Эрон (5,3 цент) етакчи уч мамлакат қаторидан жой олган.

Энг қиммат бензин Хитойнинг махсус маъмурий тумани бўлган Гонконгда. У ерда бир литр бензин $2,981 туради. Зимбабведа бир литри $2,520, Исландияда эса $2,289.

@Qizilkun - Eng tezkor xabarlarni biz bilan kuzatib boring!