Get Mystery Box with random crypto!

Андижонда пора талаб қилган банк бошқарувчиси ушланди Ҳуқуқ т | Qizil KUN

Андижонда пора талаб қилган банк бошқарувчиси ушланди

Ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Халқ банки” Пахтаобод филиали бошқарувчиси Ф.Қ. 1,7 млн сўм ва 300 АҚШ долларини пора сифатида олаётганда қўлга олинди.

У тадбиркор У.Х. раҳбарлигидаги МЧЖни банкда таъминотчи корхона сифатида фаолият юритишига шароит яратиб бериши учун ҳар бир йўналтириб берилган кредит суммасининг 2 фоизини ҳар ойда бериб туришини талаб қилган.

Хусусан, банк бошқарувчиси жамиятга ўтказиб берилган жами 745 млн. сўм кредит ҳисобидан аввалроқ 8 млн. сўмни олган бўлиб, қолган пулларни олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

@Qizilkun - Eng tezkor xabarlarni biz bilan kuzatib boring!