Get Mystery Box with random crypto!

Эркакни ечинтириб, видеога олган 'йигитлар' қўлга олинди Анди | Qizil KUN

Эркакни ечинтириб, видеога олган "йигитлар" қўлга олинди

Андижон вилояти ИИБнинг хабар беришича, жорий йилнинг 17 август куни «Телеграм» ижтимоий тармоғи орқали фуқарога уятсиз мазмунидаги хабарларни ёзиб, уни алдов йўли билан Шаҳрихон тумани ҳудудига тунги вақтда чақириб, ушбу шахсни кийимсиз ҳолатда видеотасвирга олиб, товламачилик содир этган гуруҳ аъзолари қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрихон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 165-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@Qizilkun - Eng tezkor xabarlarni biz bilan kuzatib boring!