Get Mystery Box with random crypto!

Россия армияси HIMARS гумон қилинган ёғоч макетларни нишонга о | Qizil KUN

Россия армияси HIMARS гумон қилинган ёғоч макетларни нишонга олмоқда

Россиялик ҳарбийлар донаси камида 500 минг доллар турадиган “Калибр” ракеталари билан HIMARS’нинг ёғоч макетларига ҳужум қилишди. Бу ҳақда Washington Post нашри америкалик дипломат ва украиналик мулозим сўзларига таянган ҳолда хабар қилди.
Нашр манбалари россияликлар узоқдан HIMARS қурилмасидай кўринадиган “хўрак-ҳадаф”га қарата камида 10 та қимматбаҳо “Калибр” ракетасини отишганини иддао қилишмоқда. Макетлардан фойдаланиш манфаатли эканига амин бўлган Украина уларни ишлаб чиқаришни кўпайтирган. Аввалроқ Россия Мудофаа вазирлиги Украинада HIMARS қурилмаларидан бир қанчаси йўқ қилингани ҳақида баёнотлар тарқатган. Washington Post манбалари бу баёнотлар сохта қурилмаларга қарата амалга оширилган ҳужумлардан кейин берилганини айтишяпти.

@Qizilkun - Eng tezkor xabarlarni biz bilan kuzatib boring!