Get Mystery Box with random crypto!

Мактабда ўқувчини калтаклаган ўқитувчига нисбатан хизмат текши | QITMIR CHOL | РАСМИЙ КАНАЛ

Мактабда ўқувчини калтаклаган ўқитувчига нисбатан хизмат текшируви тайинланди

Ижтимоий тармоқларда мактаб ўқувчиси калтакланганлиги билан боғлиқ видео тарқалган эди.

Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсуддиновнинг маълум қилишича, ҳодиса 22 апрель куни содир бўлган.

Бандихон тумани 4-мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчиси 9-синф ўқувчиси дарс машғулотларига тайёргарлик кўрмасдан келганлиги учун уни урган.

Ҳолат юзасидан Бандихон тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланди.

Текшириш доирасида ўқитувчининг хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви тайинланди.

Текширув ҳаракатлари Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан алоҳида назоратга олинган, дейилади хабарда.

https://t.me/joinchat/AAAAAE3M4XwuJVIptu5gUQ