Get Mystery Box with random crypto!

Бир ўзбек хорижга меҳмонга борса, ундан сўрашибди: — Сизларда | Қисқача Сатирик 16

Бир ўзбек хорижга меҳмонга борса, ундан сўрашибди:
— Сизларда кўпроқ қандай овқатлар қилишади?
— Сомса.
— Нима ўзи у?
— Хамирни ичида гўшт, пиёз солиб пиширилади.
— Яна нима ейишади?
— Чучвара.
— У қанақа пиширилади?
— Хамирни ичида гўшт, пиёз солиб пиширилади.
Хорижликлар ҳайратланиб:
— Бундан ташқари яна нима овқатларни севиб истеъмол қиласизлар?
— Бизда яна манти бор...

Яқинларимизга ҳам улашиш эсдан чиқмасин.

Самимий кулгу:
@Qisqacha_SatirikUz