Get Mystery Box with random crypto!

Бир одам хотинини ишхонасидаги зиёфатга олиб келибди. Бир оз т | " Qisqacha Satirik "

Бир одам хотинини ишхонасидаги зиёфатга олиб келибди. Бир оз тургач, хотини:
— Анави сочини чиройлик турмаклаган аёл ким?,- деб сўраса. Эри:
— У бошлиқнинг машуқаси!, - дебди. 
Хотини яна бир бошқасини кўрсатиб:
— Анави тўлагина аёл ким?, - деса.
Эри:
— Бош ҳисобчимизнинг машуқаси, - дебди. 
Хотини бир чеккада фужерда шампан виноси ичаётган аёлни кўрсатиб:
— Бу аёл кимнинг машуқаси?, деб сўраган эди. 
Эр:
— Бу аёл бўлим бошлиғининг машуқаси, - дебди. 
Хотини кетворган бир ёш жувонни кўрсатиб:
— Бу кимнинг машуқаси, - деса. 
Эр ким билан гаплашаётгани эсида йўқ:
— Бу меники, мени асалим бу!, - дебди. 
Хотини ҳам суҳбатга ўта берилиб кетганидан:
— Дадаси, бизники ҳаммасидан чиройли экана, - дермиш)

Самимий кулгу: @Qisqacha_Satirik