Get Mystery Box with random crypto!

Россияда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари диққатига! Баъзи | Qiroatdoshlarim

Россияда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари диққатига!

Баъзи ижтимоий тармоқларда Россия Федерацияси ҳудудларида давлат расман рухсат бермаган оммавий намойишлар ўтказилиши режалаштирилаётгани ҳақида турли хабарлар тарқалмоқда.

Шу муносабат билан, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ушбу давлатда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан бундай оммавий намойишларда иштирок этмасликни, Россия Федерацияси қонунларига риоя этишни ва одамлар кўп тўпланаётган жойларга бормасликни сўрайди.

Эслатиб ўтамиз, бу каби расман рухсат берилмаган тадбирларда қатнашиш чет эл фуқаролари учун Россия Федерацияси қонунларига мувофиқ жавобгарликка тортилиш ёки давлатдан мажбурий чиқариб юборишга олиб келиши мумкин.
#МИД