Get Mystery Box with random crypto!

Талабаларга ойлик ижара тўловининг 50 фоизи (150 минг сўмгача) | Qo'qon DPI talaba yoshlari!

Талабаларга ойлик ижара тўловининг 50 фоизи (150 минг сўмгача) қоплаб берилади

Талабалар турар жойи (ётоқхона) билан қамраб олинмаган ва ўзига, шу жумладан ота-онаси (қонуний вакиллари)га тегишли бўлмаган уйда ижарада яшайдиган давлат ОТМ талабаларининг 60 фоизига улар томонидан тўланадиган ойлик ижара тўловининг 50 фоизи Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.

Бунда:

-  ижара тўловининг қоплаб бериладиган қисми Тошкент шаҳрида – БҲМнинг 1 баравари (300 минг сўм), қолган ҳудудларда – БҲМнинг 0,5 бараваридан (150 минг сўмдан) ошмаслиги лозим;

-  ижара тўловининг қоплаб бериладиган қисми биринчи навбатда эҳтиёжманд оила фарзандларига, ўрнак кўрсатган ва фаол талабалар учун қоплаб берилади;

-  ОТМ томонидан уларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган бошқа талабаларга ҳам ойлик ижара тўловининг бир қисми қоплаб берилиши мумкин.