Get Mystery Box with random crypto!

Институтнинг 2-,3,-4-курс талабалари диққатига! 2022/2023 ўқ | QDPI Marketing

Институтнинг 2-,3,-4-курс талабалари диққатига!

2022/2023 ўқув йилида институт талабалар турар жойларига жойлашиш юзасидан аризалар бериш онлайн тартибда эртага - 20 август кунидан 25 август (шу куни ҳам) кунигача давом этади.

Аризалар факультет ишчи гуруҳлари тавсиясини инобатга олган ҳолда институт комиссияси томонидан 5 сентябрга қадар кўриб чиқилади.

Талабалар турар жойларидаги ўринлар сони чекланганлиги туфайли хорижий давлатлар фуқаролари, узоқ вилоятлар ва туманлардан келган талабалар, ногирон (1 ва 2-гуруҳ), чин етим талабалар, Темир дафтар, Аёллар дафтарида турувчи оила фарзандлари, Ёшлар дафтарида турувчи талабаларга жойлашишда биринчи навбатда устунлик берилади.

Қўқон шаҳрига бевосита қўшни туманлардан келувчи талабаларга ижара хонадонларга жойлашиш тавсия этилади. Ижара хонадон эгаси билан белгиланган тартибда шартнома расмийлаштирилган тақдирда улар томонидан тўланадиган ойлик ижара тўловининг 50 фоизи (150 минг сўмгача бўлган қисми) бюджет маблағлари ҳисобидан ҳар ой қоплаб берилади.

ТТЖга жойлашиш юзасидан онлайн ариза бериш тартиби юзасидан эртага соат 10.00да ушбу канал орқали қўшимча хабар берилади. 2,3,4-курс талабаларининг 25 августдан кейин берган аризалари кўриб чиқилмайди!