2020-11-10 08:43:11
Ғалатилигимиз ҳақида "испанский стыд"
Бир куни Андижонга болаларни инглиз тили бўйича ўқитишга келган қора танли ажнабий ўқитувчини кўриб қолдим. Мен йўл бўйида машинада ўтирибман, бирад эса кетиб бормоқда.
Шунда уни ёнидан учта тиржайган братлар чиқишди, келиб кулишиб у билан кўришиб расмга туша бошлашди. Ҳалиги қора танли братни юзидаги ифода шунақа эди
Одамлар у билан жуда машҳур инсонлиги учун эмас шунчаки танасининг ранги қора бўлганлиги учун расмга тушишарди. Уларни ҳам тўғри тушунаман, умрида биринчи марта бошқа ирқ вакилини кўриб қолгандир. Лекин бу уларга расмга тушиб инсонга ҳудди экспонат каби муносабатда бўлишларига имкон беради дегани эмас. Бунинг учун одамда сал фаросат бўлса бўлди.
Тушиб у билан инглиз тилида суҳбатлашдим, инглиз тилининг соф британча акцентини эшитиб қулоқларим қувнаб кетди. Айтишича унга кўп одамлар шундай муомала қилишар экан. Унга бизни халқнинг кўнглида сен ўйлаган нарса йўқ, фақат кўплар шунчаки бундай қилиш нотўғри эканлигини тушунишмайди деб таскин бердим.
Кейин мен ҳам расмга тушволайлик дедим деб тугатсам албатта ривоят хорам эдишн қилган бўлардим лекин йўқ, уни уйига ташлаб қўйдим. Бизнинг болаларга илм чироғини ёқишдан чарчама дўстим
Каналга уланиш @QDPI_Informatika
142 viewsⓅⒺⓇⒻⒺⒸⓉⓊ , edited 05:43