Get Mystery Box with random crypto!

Эклампсия [юн. eklampsis – чақнаш] – ҳомиладорлик токсикозлари | Хамшира тест К-бозор

Эклампсия [юн. eklampsis – чақнаш] – ҳомиладорлик токсикозларитт хавфли шакли. Биринчи марта бўйида бўлган, аксари эгиз ҳомиладорлик ёки буйрак, юрак-томир касалликлари бор аёлларда ҳомиладорликнинг иккинчи ярмида, кўпинча, сўнгги ойларида вужудга келади. Эклампсиянинг асосий белгиси тутқаноқ тутишидир. Эклампсиядан аввал нефропатия ва преэклампсия аломатлари (қаттиқ бош оғриши, кўз хиралашиши, кўз олди жимирлашши, қон босими кўтарилиши, сийдикда оқсил кўпайиши, уйқусизлик, бетоқатлик ва бошқа(лар)) намоён бўлади. Эклампсияда тутқаноқ тутади, бемор ҳушдан кетади.