Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хуфтон намозини кечанинг ярмигача кечиктирар, кейин ўқирдилар. Сўнгра: «Батаҳқиқ, одамлар намозни ўқиб, ухладилар. Аммо сизлар, модомики намозга интизор бўлиб турдингизми, намоздасизлар», дедилар».