Get Mystery Box with random crypto!

Мукаддасхон кайнона Ассалому алайкум ва рохматуллоху ва баро | @qaynona_maslahati

Мукаддасхон кайнона

Ассалому алайкум ва рохматуллоху ва барокатуху.
Нозахон шундай мавзуни ёритганизга сизга Рахмат.
Бизга Онамиз битта тогорачага сув куйиб идишларни шунда
Ювиб кейин уч марта тоза сув билан чайкатишарди.
Артизонлар махаллани бошида буларди
Хамма пакирларини олиб чикиб
Шу артезондан тулдириб олардик
Очеред булиб кетарди.
Хозир хар битта одамни уйида
Битта эмас уч туртадан кранлари бор.
Сувлар шариллаб окади.
Идишлар хам ювиб булиргунча
Кран шариллаб окиб ётади.
Битта идишга сув килиб шунда идишларни ювинг
Кейин тоза сувда чайканг тоза булади деган гапиз
Жавобсиз колади.
Якинда интернетда келажакда Узбекистонда юз бериши мумкун булган сув танкислиги хакида укиб колгандим.
Фарзандларимга
Келинларга хам укиб бердим.
Хар холда тасир килганга ухшади.
Сув ишлатиб булиб кран бекиладиган булди.

1. Ман тахоратдаям иложи борича обдастада тахорат олишга харакат киламан.
Сабаби кранни очиб куйиб тахорат олинса иложсиз анча сув окиб кетади.
Кизлар идиш ювишгандаям хай хуй деб тураман. Агар узим идиш ювишимга тугри келиб колса
Албатта битта идишга солиб
Юваман.

2. Олдин ховлига шлангда суп сепардик
Хозир битта пакирдагини эплаяпмиз.
Набираларгаям кранни очиб куймасдан
Обдастада тахорат олишни ургатяпмиз.

3. Сувни эканом килиш хакида айтиб тураман, лекин астойдил Бу тугрисида унчаям гаплашмаймиз.
Лекин каерда сувни тежаш хакида маколами, нимадир укиб колсам
Телеграмдан оилавий группамиз бор. Шунга ташлайман. Хаммалари укишади.
Хозир хар куни икки соат сув булмаяпти
Сувсиз кийин эканини куришяпти
Айникса ёз пайтида.
Узлариям сувни эканом килиш хакида уйлаб куришяпти.

4. Ховлимиз кичкина
Огород йук.
Гул тувакларда гуллар бор
Шуларга
Махсус гулларга сув сепадиган идишда сепамиз.
Хакикатдан ховлида базида сувни бекорга сарфлаб юборишлар куп булади.

Сувни исроф килмасликка
Уни тежаб ишлатишга
Хар биримиз масьулмиз.
Фарзандларимиз
Набираларимизга
Сувни асраш узлари учун яхши эканлигини, келажакда сув тугаб кийналиб колмасликлари учун
Хозирдан харакат килиб сувни эканом килиш кераклигини хар дакикада уктиришимиз керак.
Битта гапимизни олишмаса
Бирини олиб колишар.
Кулокларига бир гапимизни олишмаса
Биттасини эшитишади.
Шунинг учун кайта кайта айтавериш керак.


​​​┄┅┅• •═•⊰ ⊱•═• •┅┅┄


КАЙНОНАЛАР  МАСЛАХАТИ
КАНАЛИГА КУШИЛИНГ

https://t.me/joinchat/AAAAAEB7naLYeOBoyUngag