Get Mystery Box with random crypto!

​​ТОНГ АҲЛИГА МАКТУБ Орамизда юзлари мунаввар, пешоналари н | @qaynona_maslahati

​​ТОНГ АҲЛИГА МАКТУБ

Орамизда юзлари мунаввар, пешоналари нурли, вақтлари баракали бўлган бахтиёр инсонлар тоифаси мавжуд. Агар сиз уларнинг сафида бўлсангиз, бу фазл учун Аллоҳга ҳамд айтинг. Мазкур бахтга эришган инсонлар ким эканини англадингизми?!

Бу – фарзни адо қилишга қаттиқ бел боғлаганлар,
бу – ибодатга эътиборли бўлганлар, бу – кунларини у билан кутиб олганлар,
бу – тонгларини намоз билан бошлаганлар,
бу – саҳар вақтида қоим бўлиб, уларга фаришталар гувоҳ бўлганлардир…

Аллоҳ азза ва жалла тонг аҳлини мадҳ этиб шундай марҳамат қилади:

«Қуёш оғишидан то тун қоронғусигача намозни тўкис адо қил. «Фажр Қуръони»ни ҳам. Албатта, «фажр Қуръони» шоҳид бўлинадигандир»

(Исро сураси, 78-оят). 

Фажр намозини бардавом ўқиб бориш жаннатга киришга сабаб бўладиган амаллардандир. Бомдод намозига деб қилинган таҳоратда қанчадан-қанча даражалар бор...

Хайрли ва ибодатли тонг муборак

https://t.me/joinchat/AAAAAEB7naLYeOBoyUngag