Get Mystery Box with random crypto!

5 йил педагоглик стажига эга ўқитувчилар диққатига! Давлат ко | Qashqadaryo xabarlari ™

5 йил педагоглик стажига эга ўқитувчилар диққатига!

Давлат комиссиясининг 1-сон баёни билан 2022-2023-ўқув йилида умумтаълим муассасаларида фаолият юритаётган ва олий педагогик маълумотга эга бўлмаган ҳамда камида 5 йил педагоглик стажига эга бўлган ўқитувчилар учун педагогика олий таълим муассасаларида бакалавриатнинг сиртқи таълим шакли бўйича тўлов-контракт асосида алоҳида мақсадли қабул кўрсаткичларининг олий таълим муассасалари кесимидаги тақсимоти тасдиқланган.

Унга кўра, камида 5 йил педагоглик стажига эга бўлган ўқитувчилар учун 14 та педагогика олий таълим муассасасида жами 1000 та мақсадли қабул параметрлари ажратилган.

Мазкур қабул параметрлари тест синови натижаларига кўра 56,7 ва ундан юқори балл тўплаган, лекин талабаликка тавсия этилмаган камида 5 йил педагоглик стажига эга бўлган ўқитувчилар учун қўлланади.

Бунда танлов Халқ таълими вазирлиги томонидан камида 5 йил педагоглик стажига эга бўлган ўқитувчилар рўйхати Давлат тест марказига тақдим этилгандан сўнг амалга оширилади.

Аъзолик https://t.me/+duNfCy5Aibk3ZGY6