Get Mystery Box with random crypto!

Ғузорда 'Оролни асраймиз' шиори остида оммавий югуриш марафони | Qashqadaryo SPORT

Ғузорда "Оролни асраймиз" шиори остида оммавий югуриш марафони ўтказилди

Ғузор туманида Спортни ривожлантириш вазирлиги, Республика енгил атлетика федерацияси, вилоят ва туман ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, "Uzbekistan GTL" ва "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ ҳамкорлигида "SAVE Aral" (Оролни асраймиз) шиори остида "Ўзбекнефтгаз" АЖ раиси кубоги учун тунги оммавий югуриш марафони ўтказилди.

2019 йилдан буён мамлакатимиз бўйлаб ўтказилиб келинаётган ушбу марафонга қўшни Бухоро вилояти ҳамда вилоятнинг барча шаҳар ва туманларидан келган 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган 3000 дан ортиқ кўнгилли фуқаролар иштирок этди.

Иштирокчилар "Uzbekistan GTL" заводидан "Ишчилар шаҳарчаси"гача бўлган 3 километр масофани босиб ўтишди.

Финиш чизиғига биринчи бўлиб, етиб келган спортчилар ташкилотчилар томонидан қимматбаҳо совғалар билан мукофотланди.

Шунингдек, "Энг ёш ўғил ва қиз бола иштирокчи" ва "Энг кекса эркак ва аёл спортчи" номинациялари бўйича ғолиблар муносиб тақдирланди.


https://t.me/qashqadaryosport