Get Mystery Box with random crypto!

Салом июль! Салом ёзнинг ажойибу ғаройиб палласи! Оҳ, бирлар | Qashqadaryo bozori

Салом июль! Салом ёзнинг ажойибу ғаройиб палласи! Оҳ, бирларни яхши кўраманда! СИЗ ҳамми? Мен сизга айтсам бир сонида ажиб сирлар бор! Аслида бу дунё мавҳум бўлган бир сонларидан иборат! Қалай топилмам?! Ишонмайсизми?Ўз даврининг буюк олими, СИЗ ва биз таниган ( танимаган ҳам ) Пифогор дунё фақат рақамлардан иборат деб билган. Ахмоқ ОДАМ бўлган экан дейишга шошилманг, истасангиз математиклардан сўранг. Рақамлар моҳиятини билган одам дунёнинг моҳиятини тушунади, аниқ! Ажойиб-а? Ахир халқимизда 1, 3, 7,9, 21, 40, каби сирли рақамлар ўз ўзидан пайдо бўлмаганда! Ана кўрдингиз, қандай ақллисиз! Рақамларда сир синоат бор дегувчилар нумерология деган йўналишниям яратиб қўйишган, мен сизга айтсам.
Хуллас биринчида туғилганлар, биринчиликни истаганлар, журналда биринчи рақамда турганлар, ўз ишида биринчилар, э, боре ана, ҳамма ҳаммага, барча барчага хайрли кун! Биринчи кунингиз, Бугунингиз ажойиботларга тўла бўлсин! Йилимизнинг қолган олти ойи хайрли келсин!