Get Mystery Box with random crypto!

Муносабат Яккабоғ, Қамаши ва Ғузор туманлари ҳуду | QASHQADARYO VILOYAT AVTOMOBIL YO‘LLARI BOSH BOSHQARMASI

Муносабат
Яккабоғ, Қамаши ва Ғузор туманлари ҳудудидан ўтувчи М-39 "Тошкент-Термез" автомобиль йўлининг 1177-1228 километрлари таъмир талаблиги Элмурод блогер телеграм каналида эълон килинган.
Қашқадарё вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси масъул ходимлари хабар юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
М-39 "Тошкент-Термез" автомобиль йўлининг 1135-1315 километрлари оралиғига Қашқадарё йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхонаси хизмат кўрсатади.
Ушбу йўл бўлагидаги тўла таъмирлаш ишлари охирги марта 1980-1990 йилларда олиб борилганлиги ва йўл ўқига тушадиган юк оғирлиги 13,5 тн ва ундан ортиқ бўлган транспорт воситаларининг мунтазам харакатланиши оқибатида йўл қопламасида олиб борилаётган енгил таъмирлаш ишларининг тез бузилиши кўплаб носозликлар вужудга келиб автотранспорт воситалари хайдовчиларининг ўринли этирозларига сабаб бўлмоқда.
Бугунги кунда мурожаатдаги М-39 "Тошкент-Термез" автомобиль йўлининг 1177-1228 километрлари оралиғида ҳаракат ҳавфсизлигини таъминлаш мақсадида асфальтобетон қоришмаси ёрдамида чуқурчалар жорий таъмирлаш ишлари хисобидан таъмирланмоқда.
Қашқадарё вилоятида умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари 3487 километрни ташкил қилади, шундан 39% йўллар таъмир талаб йўллар булиб, 60,% йуллар яроқлик муддати ўтганлиги сабабли йўлларда жорий таъмирлаш ишлари узлуксиз таъмирлаб борилсада яроқлик муддати ўтганлиги сабабли хамда умумфойдаланув автомобиль йўллари транспорт воситаларнинг ўқига тушадиган юк оғирлиги I-II тоифали автомобиль йўллари 10 тонна, III-V тоифали автомобиль йўллари учун 6-8 тоннага ҳисобланиб қурилган. Бугунги кунда ўқига тушадиган юк оғирлиги 13,5 тн ва ундан ортиқ бўлган транспорт воситаларининг автомобиль йўлларида харакатланиши оқибатида йўл қоплпмаларининг тез бузилишига ва йўлларда носозликлар вужудга келиши сабаб бўлмоқда. Шу сабабли йўлларда огохлантирувчи йўл белигилари кўйилганлигини ва хайдовчилардан йўл ҳаракати қоидаларига ҳамиша қатъий риоя қилиш шартлиги хамда бу қоидалар ҳаётимиз ва хавфсизлигимиз кафолати эканлигини ҳеч қачон унутмаслигимиз керак. @qashqadaryoavtoyol