Get Mystery Box with random crypto!

#муносабат “Кўкдала-Самарқанд йўлида Ман юк машинаси ёниб ке | Qashqadaryo xalqi 🇺🇿

#муносабат

“Кўкдала-Самарқанд йўлида Ман юк машинаси ёниб кетиган ҳақида Фавқулодда вазиятлар бўлими ҳолат бўйча муносабат берилди

Ҳақиқатдан ҳам ушбу видеодаги ҳолат бугун соат тахминан 10.55 лар атрофида Қарши-Кўкдала йўналиши бўйлаб ҳараклатланаётган юк машинасида автомобиль йўлининг “Қанотли” МФЙ дан ўтган қисмида содир бўлган.

Вазият бўйича Кўкдала тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимига соат 11.10 да келиб тушган хабардан сўнг, туман ФВБ дан 1 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси жалб қилинган.

Бўлинма соат тахминан 11.35 лар атрофида воқеа жойига етиб бориб, ёнғинни соат тахминан 11.48 да тўлиқ бартараф этишган. Ёнғин оқибатида автомобилнинг кабина қисми ва шиналари тўлиқ зарарланган, ҳеч ким тан жароҳати олмаган.

Маълумот ўрнида ёнғин қутқарув қисмидан ёнғин содир бўлган манзилга қадар масофа тахминан 25 километрни ташкил қилади.

ҚАШҚАДАРЁ ХАЛҚИ учун ташкил этилган махсус канал!
https://t.me/+UjOf6LoeHTEyZWQy