Get Mystery Box with random crypto!

Қашқадарёда мудҳиш воқеа. «Дамас» жарликка ағдарилиб кетди. 3 | 🚨 QASHQADARYO REYD

Қашқадарёда мудҳиш воқеа. «Дамас» жарликка ағдарилиб кетди. 3 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этди.

Бугун, 4 июнь куни соат тахминан 07:20 ларда Қашқадарё вилояти Қамаши тумани «Каттаўра» МФЙ «Кон» қишлоғи ҳудуди «Майданак» ва «Қизилтепа» йўналишининг 38 км.да ҳаракатланиб кетаётган «Дамас» русумли автомобиль ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, дарага ағдарилиб кетган.

Натижада автомашинада бўлган 3 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган, 3 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлар билан Қамаши тумани шифохонасига юборилган. Воқеа жойига қутқарув ишларни амалга оширилган. Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@Qashqadaryo_reyd