Get Mystery Box with random crypto!

Президент Қашқадарёда 365 млрд сўмлик «Аёқчисой» сел сув омбор | QASHQADARYO24 | Tezkor Xabarlari

Президент Қашқадарёда 365 млрд сўмлик «Аёқчисой» сел сув омборини қуриш бўйича топшириқ берди

Бир ой муддатда Яккабоғ, Чироқчи, Қамаши, Шаҳрисабз ва Китоб туманларида 25 минг гектар ерларни сув билан таъминлаш учун 365 миллиард сўмлик «Аёқчисой» сел сув омборини қуриш бўйича таклиф ишлаб чиқиш бўйича мутасаддиларга топшириқ берди.

Шавкат Мирзиёев: «Қашқадарёда ичимлик суви билан таъминлашни тўлиқ 100 фоизга етказиш учун ҳаракатдан тўхтамаймиз, сув бўлмаса, аҳоли соғлиғи яхши бўлмайди».

Инфратузилма дастури доирасида ва қўшимча ажратилаётган жами 575 миллиард сўм ҳисобидан 1 минг 823 километр ичимлик сув тармоқлари, 74 та сув иншооти қурилади ва реконструкция қилинади.

Натижада, 500 минг нафар аҳоли илк бор сифатли ичимлик сув билан таъминланади, 160 минг нафар аҳолининг сув таъминоти яхшиланади. Марказлашган ичимлик сув таъминоти 43 фоиздан 58 фоизга етказилади.

#ТАРҚАТИНГ
ҚАШҚАДАРЁЛИКЛАРГА АЪЗО БЎЛИНГ!
➥ https://t.me/joinchat/rhu_Z2_bViBmY2Qy